ТУПРОҚШУНОСЛИК ВА АГРОКИМЁ КАФЕДРАСИ

Тупроқшунослик ва Агрокимё йўналишларини очилиши университетнинг ректори профессор Н.А.Димо номи ва фаолияти билан боғлиқ. Н.А.Димо бошчилигида университет қошида 1920 йилда Геоботаника ва тупроқшунослик илмий-тадқиқот институти ташкил қилинган. Бу институт ўз даврида тупроқшунослик ва агрокимё йўналишидаги биринчи илмий марказ эди. Университетинг Тупроқшунослик ва Агрокимё кафедралари доимо шу институт билан биргаликда илмий-педагогик фаолият юритиб келади.

 

Тупроқшунослик ва агрокимё кафедраси 2011 йилгача Тупроқшунослик ва Агрокимё кафедралари номи билан алоҳида фаолият юритиб келган. 

Тупроқшунослик кафедраси 1935 йилда геология ва география факультети қошида ташкил этилган. 1949 йилдан бошлаб Тупроқшунослик кафедраси биология фанлари тизимига киритилган. Агрокимё кафедраси 1949 йилдан фаолият кўрсата бошлади. Бу кафедрани ташкил қилган ва биринчи мудири қишлоқ хўжалик фанлари доктори, Ўз ФА нинг ҳақиқий аъзоси йирик тупроқшунос олим С.Н.Рыжов бўлган. Тупроқшунослик ва агрокимё кафедрасида олий маълумотли тупроқшунос мутахассислар тайёрланади.

 

Тупроқшунослик ва Агрокимё кафедраси ташкил қилинганидан бери 3000 нафарга яқин тупроқшунос-агрокимёгар мутахассислари тайёрланди. 2000 йилдан бошлаб кафедрада магистратура ташкил қилиниб, бугунги кунгача 100 нафардан ортиқ магистрлар тайёрланди. Кафедрада 40 дан ортиқ фан номзодлари, 5 нафар фан докторлари ва 2 нафар ЎзФА академиги етишиб чиқди. Кафедранинг битирувчилари ЎзР ФА институтларида, ЎзР Ергедезкадастр давлат қўмитаси, ЎзР қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тармоқларида, республика олий таълим масканларида хамда хорижий давлатларнинг нуфузли олий ўқув юртларида муваффақиятли фаолият кўрсатишмоқда.

 

Ҳозирда Тупроқшунослик ва агрокимё кафедрасига қишлоқ хўжалик фанлари номоди, доцент Абдрахмонов Тохтасин Абдрахмонович мудирлик қилади. Иш телефони: 246-70-38. E-mail: soilscience@nuu.uz 

                                          

Абдрахмонов Тохтасин Абдрахмонович 

қишлоқ хўжалик фанлари номзоди

Тупроқшунослик ва агрокимё кафедраси мудири

 

  • 1953 йилда Ош вилояти, Қорасув тумани, Наримон қишлоғида ҳизматчи оиласида туғилган. 
  • 1969-1974-ТошДУ биология-тупроқшунослик факультети талабаси.
  • 1974-1975йй-ТошДУ биология-тупроқшунослик факультети катта лобаранти.
  • 1975-1976йй-ТошДУ биология-тупроқшунослик факультети илмий ходим.1976-1987йй-ТошДУ биология-тупроқшунослик факультети ассистенти.
  • 1987-1989йй-ТошДУ биология-тупроқшунослик факультети катта ўқитувчиси.
  • 1987-1989йй-ТошДУ биология-тупроқшунослик факультети декан муовини.
  • 1989-1992 йй-ТошДУ тупроқшунослик факультети ўқув ишлари бўйича декан муовини.
  • 1992-1998йй-ТошДУ биология-тупроқшунослик факультети ўқув ишлари бўйича декан муовини.
  • 1998-2004йй- ТошДУ биология-тупроқшунослик факультети декани.
  • 2004-2009йй- ЎзМУ ўқув ишлари бўйича проректори.
  • 2009-2011йй- ЎзМУ биология-тупроқшунослик факультети доценти
  • 2011 йилдан ҳозиргача - ЎзМУ биология-тупроқшунослик факультети кафедра мудири

Кафедра ходимлари:

 

Сатторов Жўрақул Сатторович - қишлоқ хўжалик фанлари доктори, профессор, ЎзФА академиги. Турсунов Хамза Хамдамович - қишлоқ хўжалик фанлари доктори, профессор.

  • Абдуллаев Саъдулла - қишлоқ хўжалик фанлари доктори, профессор.
  • Гафурова Лазизахон Акрамовна - биология фанлари доктори, профессор.
  • Тураев Тозабой - қишлоқ хўжалик фанлари номзоди, доцент в.б.
  • Камилова Диляра Султоновна - қишлоқ хўжалик фанлари номзоди, доцент в.б.
  • Сидиқов Саиджон - қишлоқ хўжалик фанлари номзоди, доцент. 
  • Фахрутдинова Машкура Фазлиддиновна - қишлоқ хўжалик фанлари номзоди, доцент в.б.
  • Хаидмухамедова Зулхумор Лутфуллаевна - қишлоқ хўжалик фанлари номзоди, доцент. 
  • Исхоқова Шоира Мирсодиқовна - қишлоқ хўжалик фанлари номзоди, доцент в.б.
  • Жабборов Зафаржон Абдукаримович - биология фанлари номзоди, доцент в.б.
  • Ахмедов Шавкат - қишлоқ хўжалик фанлари номзоди, доцент в.б.
  • Набиева Гулчехра Мирэргашевна - биология фанлари номзоди, ўқитувчи.
  • Абдушукурова Замира Зайниддиновна - қишлоқ хўжалик фанлари номзоди, катта ўқитувчи. 
  • Акбаров Нарзулла - катта ўқитувчи.
  • Қосимов Умедилло Салимович - катта ўқитувчи.

Етук мутахассислар тайёрлаш сифатини яхшилаш, юқори малакали кадрлардан ва илмий ишлаб чиқариш базаларидан унумли фойдаланиш мақсадида ЎзР ФА Тупроқшунослик ва агрокимё институтида кафедранинг филиали ташкил қилинган. Олий таълим муассасаси, фан ва ишлаб чиқаришнинг инновацион корпоратив ҳамкорлигини ташкил этиш мақсадида Низомий номидаги ТДПУ, ТошДАУ ва ЎзМТЭТС билан инновацион ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган.

 

 

ТУПРОҚШУНОСЛИК ВА АГРОКИМЁ КАФЕДРАСИНИНГ ИЛМИЙ ЙЎНАЛИШИ 

Тупроқшунослик ва агрокимё кафедрасининг илмий йўналиши Ўзбекистон тупроқларининг генезиси, эволюцияси, унумдорлиги, агромелиоратив хоссалари ва экологик холатини ўрганишга қаратилган.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

  

 

  • тупроқларининг генезиси, эволюцияси, унумдорлиги, агромелиоратив хоссалари ва экологик холатини ўрганиш;
  • ғўза экинининг минерал озиқланишини оптималлаштиришни ўрганиш ва эскидан суғориладиган бўз тупроқлар шароитида ўғит қўллашнинг  навларга боғлиқлик тизимини ишлаб чиқиш;
  • Ўзбекистон  суғориладиган ерларининг ҳозирги вақтдаги мелиоратив ҳолатини ўрганиш, тупроқ унумдорлигини оширишнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш
  • суғориладиган деҳқончилик шароитида ғўза ва донли экинларнинг минерал озиқланишини оптималлаштириш ва уларнинг муҳит ва ўғитга бўлган талабини ўрганиш;
  • тупроқларининг нефт ва нефт махсулотлари билан ифлосланиш ҳолати ва биологик тозалаш усулига асосланган рекультивация технологиясини ишлаб чиқиш;
  • тупроқларини оғир металлар ва радиоактив элеметлар билан ифлосланиш муаммоси ва муҳофазаси;
  • Ўзбекистоннинг чўл ва яримчўл яйловлари. Хўжаликлардан самарали фойдаланишнинг назарий ва технологик асосларини ишлаб чиқиш, илмий тадқиқотлар арсеналини ҳамда қишлоқ хўжалик имкониятларини таҳлил қилиш ва баҳолаш;
  • Қорақалпоғистон Республикаси шароитида қишлоқ хўжалик экинлари ва тупроқ унумдорлигини ошириш мақсадида янги микробиологик препаратлардан фойдаланиш технологияларини тадбиқ этиш.

ТУПРОҚШУНОСЛИК ВА АГРОКИМЁ КАФЕДРАСИНИНГ ИЛМИЙ ЮТУҚЛАРИ, ЯНГИЛИКЛАРИ ВА ЙИРИК ИЛМИЙ НАТИЖАЛАРИ

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон тупроқларининг минтақавийлик қонуниятлари, суғориладиган ерларнинг антрополитогенезиси, уларда структура ҳосил бўлиш механизми ва ифлосланиш тенденциялари аниқланди; 

  • сур тусли қўнғир ва тақирли тупроқларни мелиорациялаш орқали уларнинг хоссаларини яхшилашнинг агробиотехнологиялари ишлаб чиқилди;
  • ғўза экинининг минерал озиқланишини оптималлаштириш йўллари ва эскидан суғориладиган бўз тупроқлар шароитида ўғит қўллашнинг  навларга боғлиқлик тизими ишлаб чиқилди;
  • республика турли тупроқ-иқлим шароитларида мойли экинлардан маҳсулот олишнинг юқори самарадор агротехникасини ишлаб чиқилди; 
  • саноат чиқиндилари таркибидаги харакатчан мис, рух, қўрғошин, кадмий ва фтор билан ифлосланган тупроқларининг картосхемалари тузилди;  
  • Ўзбекистоннинг чўл ва яримчўл яйловларидан самарали фойдаланишнинг назарий ва технологик асосларини ишлаб чиқилди; 
  • қишлоқ хўжалик экинлари ва тупроқ унумдорлигини ошириш мақсадида янги микробиологик препаратлардан фойдаланиш технологиялари яратилди;
  • Амударё қуйи оқими тупроқларининг мелиорациялашнинг агрофизикавий асослари яратилди.

ТУПРОҚШУНОСЛИК ВА АГРОКИМЁ КАФЕДРАСИДА ҚУЙИДАГИ ТАЪЛИМ ЙЎНАЛИШИ ВА МУТАХАССИСЛИКЛАР БЎЙИЧА КАДРЛАР ТАЙЁРЛАНАДИ:

ЎЗБЕКИСТОНДА ТУПРОҚШУНОСЛИК ВА АГРОКИМЁ МАКТАБИ

Тупроқшунослик ва Агрокимё йўналишларини очилишининг бошланиши университетнинг ректори профессор Н.А.Димо номи ва фаолияти билан боғлиқ. Н.А.Димо бошчилигида университет қошида 1920 йилда Геоботаника ва тупроқшунослик илмий-тадқиқот институтини ташкил қилган. Бу институт ўз даврида тупроқшунослик ва агрокимё йўналишидаги биринчи илмий марказ эди. ЎзМУ нинг Тупроқшунослик ва Агрокимё кафедралари доимо шу институт билан биргаликда илмий-педагогик фаолият юритиб келади.

 

Тупроқшунослик кафедраси 1935 йилда геология ва география факультети қошида ташкил этилган. 1949 йилдан бошлаб тупроқшунослик кафедраси биология фанлари тизимига киритилган. Кафедрага 1935-1962 йиллар давомида профессор М.А.Орлов, 1962-1968 йилларда профессор С.Н.Рыжов, 1968-1981 йиллар доц. Х.А.Абдуллаев, 1981-1986 йиллар доц. В.У.Сайфутдинова, 1986-2008 йилларда профессор Л.Т.Турсунов, 2008-2011 йилларда доцент М.Ф.Фахрутдинова мудирлик қилган.

 

Агрокимё кафедраси 1949 йилдан фаолият кўрсата бошлади. Бу кафедрани ташкил қилган ва биринчи мудири қишлоқ хўжалик фанлари доктори, Ўз ФА нинг ҳақиқий аъзоси йирик тупроқшунос олим С.Н.Рыжов бўлган. Кафедрага 1961-1967 йилларда профессор Н.П.Малинкин,  1968-1995 йилларда профессор Ж.С.Саттаров, 1995-1996 йилларда доцент Б.С.Мусаев, 1996-2011 йилларда профессор С.Абдуллаев раҳбарлик қилди.

 

Кафедра профессор-ўқитувчилари Ўзбекистон асосий тупроқ типларининг морфогенезиси, географияси, ривожланиши, хосса ва хусусиятлари, унумдорлиги ва ҳимояси мавзуси доирасида фаолият кўрсатиб келмоқда.

 

Профессор Н.А.Димо раҳбарлигида профессор М.А.Орлов, тадқиқотчи олимлар Н.Б.Богданович, М.А. Панков, Д.М.Клавдиенко ва бошқалар томонидан Ўзбекистон, Қорақалпоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистоннинг суғориладиган ерларни мукаммал ўрганилди ва қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда аниқ режалаштирилган деҳқончилик тизимини вужудга келтиришга асос бўлган тупроқ хариталари тузилди, тупроқ типларига ҳар томонлама тавсиф берилди.

 

1960-1970 йиллар давомида кафедра ходимлари Б.Д.Михайлов, Қ.Ғофуров, Л.Турсунов, В.Сайфутдинова, Л.Сальгова, Н.Кавхояну Зарафшон водийсининг ўрта ма қуйи оқими ҳудудлари тупроқларини мукаммал ўрганиб,  юзлаб хўжаликларнинг тупроқ, тупроқ-эрозион, тупроқ-мелиоратив хариталари (1:10000, 1:25000) тузилди, тадқиқот ишлари натижалари бўйича 5 номзодлик диссертациялари ёқланди. Шу даврнинг эътиборга лойиқ тадқиқотларидан яна бири кафедра доцентлари В.Валиев ва Л.Турсуновлар раҳбарлигида Қашқадарё вилоятининг Чироқчи тумани лалми ерларини ўрганиш бўйича бажарилган илмий ишлар ҳисобланади.

 

1970 йилдан академик С.Н.Рыжов раҳбарлигида кафедра доценти Л.Турсунов Амударё қуйи оқими – Хоразм воҳаси тупроқларини ўрганиш бўйича кенг қамровли тадқиқот ишларини бошлади. Бу тадқиқот ишларига 1980 йилдан ҳозиргача Л.Турсунов раҳбарлик қилиб келмоқда. Мазкур тадқиқотлар натижасида биргина Хоразм воҳаси эмас, балки Амударёнинг қуйи оқими–Қорақалпоғистоннинг барча суғориладиган ерлари, тупроқ қопламининг генезиси, эволюцияси, морфологияси ва бошқа хоссалари ҳам тадқиқ қилинди. Ушбу тадқиқот ишлари асосида 2 та докторлик ва 8 та номзодлик диссертациялари ёқланди. Л.Турсуновнинг «Почвенные условия орошаемых земель Западной части Узбекистана» (1981), Л.Турсунов, С.Абдуллаевларнинг «Почвенно-физическая характеристика низовьев Амударьи» (1987) монографиялари айнан узоқ йиллар мобайнида олинган маълумотлар асосида ёзилди.

 

1980 йилдан бошлаб кафедра доценти Х.Абдуллаев ва доцент Л.Турсунов раҳбарлигида тоғ тупроқларини серқирра дастур асосида тадқиқ қилиш бошланди, уларнинг ҳосил бўлиш қонуниятлари ва барча тоғ тупроқ типларининг хоссалари ҳар томонлама ўрганилди, тупроқ эрозион хариталар тузилди. Ушбу йўналиш бўйича 6 та номзодлик диссертациялари ёқланди.

 

Тупроқлар генезиси, эволюцияси, мелиорациясиэрозияшунослик, тупроқ унумдорлигини оширишнинг биологик асослари соҳаларида ўз мактабини яратган таниқли олима Л.А.Гафурова ҳисобланади.

 

Тупроқлар генезиси, морфологияси, эволюцияси ва хоссаларининг инсон омили таъсирида ўзгаришини ўрганиш бўйича олинган маълумотлар асосида 3 та номзодлик диссертацияси ёқланди.

 

Кафедра профессори Ҳ.Х.Турсунов ва доц. Т.Абдрахмоновлар томонидан кейинги 10 йиллик даврда тупроқларнинг ифлосланиш муаммолари чуқур ўрганилмоқда. Олинган маълумотлар асосида 2 та номзодлик диссертациялари ёқланди.

 

Ғўзани ўғитлаш тизимини яратилишида Н.П.Малинкиннинг хизмати беқиёс. Бундай йирик муаммони ечими ҳам ЎзМУ номи билан бевосита боғлиқдир. Республикамиз пахтачилигида суғориш тизимини яратилиши С.Н.Рыжов ва у орқали кафедра номи билан боғлиқдир. С.Н.Рыжов Ўзбекистон асосий тупроқларининг агрофизик, айниқса, сув-физик хоссаларини чуқур ўрганди, таҳлил қилди ва бу йўналиш бўйича мактаб яратди.

 

Бу икки йирик олим кафедрадаги иш фаолияти давомида жуда кўп илмий кадрлар тайёрлаб, ўз мактабларига асос солдилар. Уларнинг ўқувчилари ҳозир ҳам тупроқшунослик фани ривожланишида ўзларининг ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар.

 

Кафедра профессори, қишлоқ хўжалик фанлари доктори, ЎзФА нинг ҳақиқий аъзоси, Нью-Йорк фанлар академиясининг Халқаро информатика академиясининг аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалик ходими, Халқаро тупроқшунослар жамияти ва Бутун дунё ўғитлар маркази аъзоси Ж.Сатторовнинг фаолияти фанда бир неча илмий муаммоларни ечими билан боғлиқ. У томонидан Республикамизда ҳар хил тузлар билан шўрланган ерларни ювиш муддатлари, шўр ерларга ўғит қўллаш технологияси илмий асосланган. Бу тавсиялар ҳозиргача ишлаб чиқаришда муваффақиятли қўлланилади. Унинг қишлоқ хўжалик фанлари ривожланишига қўшган энг катта хизмати-бу фанда нав агрокимёси йўналишининг яратилишдир. Унинг томонидан ишлаб чиқилган навларни ўғитлаш тизими ўғитлардан тежамли ва самарали фойдаланиш, ғўзанинг генотипик хусусиятларини ҳисобга олиб озиқлантириш, ундан мўл ва ҳосил сифатли ҳосил етиштириш муаммосини хал қилишда муҳим аҳамият касб этади. Юқорида айтилган йўналишлар бўйича у ўз мактабини яратди. 13 та фан номзоди ва 11 фан доктори, етек раҳбар кадрлар тайёрлади. Ушбу ютуқлар Агрокимё кафедраси ва унинг Ботаника боғида жойлашган экспериментал майдони фаолияти билан бевосита боғлиқ.

 

Кафедрада ўқув тизимини янги замонавий технологиялари асосида бажарилиши ва кафедранинг мелиорация соҳасидаги илмий салоҳиятини ошириш ва уни мукаммаллаштиришда профессор С.Абдуллаевнинг ҳизматлари катта.

 

Кафедра ўзининг фаолияти даврида 3000 атрофида тупроқшунослик ва агрокимё соҳасининг мутахассисларини тайёрлади. Улар Марказий Осиё ва МДҲ мамлакатларининг турли ўлкаларида ҳатто узоқ чет мамлакатларда ҳам фаолият кўрсатмоқдалар. Владимир ва Ирина Лукинлар Америка қўшма штатларининг Калифорния университетида илмий ходим бўлиб ишламоқдалар. О.Казак Нью Йорк университетида илмий ходим ҳисобланади. М.А.Мазиров Россия Аграр университети тупроқшунослик кафедраси мудири лавозимида, профессор С.М.Елюбаев, доцентлар О.Туяков ва У.Б.Бектўраев Қозоғистон республикасининг Педагогика институтида кафедраларга раҳбарлик қилмоқдалар. Кўпчилик битирувчилар давлат бошқарув органларида, Ўз кимёсаноат, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг юқори лавозимларида жамоаларга раҳбарлик қилмоқдалар.

 

1975-1985 йиллар давомида кафедра қошида олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчиларининг малакасини ошириш курси фаолият кўрсатган. Россия, Марказий Осиё ва бошқа давлатлар олий ўқув юртларидан профессор-ўқитувчилар Тошкентга ЎзМУ га келиб ўз малакаларини ошириб, қониқиш ҳиссиёти билан қайтганлар. Шунинг натижаси ўлароқ кафедрани ва МДҲ давлатлари олий ўқув юртлари, илмий тадқиқот институтлари ва кўпгина ишлаб чиқариш ташкилотлари яхши билишади ва ҳурмат қилишади.

 

Кафедрада ҳорижий давлатларнинг нуфузли таълим ва илмий муассасалари билан илмий-ижодий ҳамкорлик йўлга қўйилган, жумладан МГУ, Докучаев номидаги тупроқшунослик институти, ВИУА Тимирязев номидаги қишлоқ хўжалиги академияси, Сухуми субтропик ўсимликлар институти, Озарбайжон университети, Россиянинг Сибир бўлимидаги тупроқшунослик ва агрокимё илмий тадқиқот институти, Варшава университети (Польша), Бонн университети (Германия), Александрия университети (Миср) билан кафедра жамоаси жуда яқин алоқада.

 

Кафедранинг бутун фаолияти давомида 2 нафар ЎзФА академиги, 1 нафар Ўзбекистонда хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалик ходими, 5 нафар фан докторлари ва 40 дан ортиқ фан номзодлари етишиб чиққан.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ЎзМУ тупроқшунослик бўлими ўзининг бутун илмий-педагогик фаолияти давомида фақатгина кенг қамровли тадқиқот ишларининг ташкилотчиси бўлмасдан, балки тупроқшуносликнинг барча йўналишлари бўйича юқори малакали кадрлар тайёрламоқда ва республика Тупроқшунослик фанининг тўла шаклланишига асос солган. Тупроқшунослик бўлими ташкил қилинган кундан шу кунгача ўз олдида Ўзбекистон ҳудудида тарқалган тупроқ типларининг генезиси, географияси, эволюцияси ва хоссаларини ўрганиш, уларни ҳимоялаш асосларини ишлаб чиқишдек катта масалани ҳал қилинишига қаратган. Бу бўлим ўзининг тарихий анъаналарига содиқ қолиб, республикамизда мавжуд барча қишлоқ хўжалиги йўналишларига олий ва ўрта махсус таълим юртлари учун малакали педагог, илмий тадқиқот давлат институтлари учун юқори малакали тупроқшуносликлар, республикамизда шаклланган янги ер эгалари – фермерлар учун эса тупроқни яхши биладиган кадрлар тайёрлаб берадиган илмий педагогик марказ сифатида ўз фаолиятини давом эттиради.

 

Ҳозирги кунда кафедрада 1 нафар  Ўз ФА академиги, 4 нафар фан доктори, 11 нафар фан номзоди фаолият кўрсатмоқда.

 

 

КЕЙИНГИ ЙИЛЛАРДА КАФЕДРАДА ҚУЙИДАГИ МАВЗУЛАРДА ДАВЛАТ ВА ХАҚАРО ГРАНТЛАР БАЖАРИЛДИ:

  • Экономическая и Экологическая Реструктуризация Земле- и Водопользования в Хорезмской области (Узбекистан): пилотный проект исследования по развитию. Узбекистан-Германия Бонн, ZEF-UNESKO. (2002-2012). проф. Л.Турсунов ва доц. М.Фахрутдинова - иштирокчи.
  • 22/97 “Ерларни саклаш ва улардан окилона фойдаланишнинг илмий асосларини ишлаб чикиш”. (1997-1999). проф. Абдуллаев С.
  • К-2016. “Разработка методов и мер по улучшению мелиоративного состояния орошаемых земель и повышению плодородия почв Джизак-ской области». (2000-2003). Илмий раҳбар-доцент Абдрахмонов Т.
  • 2.1.2.1. “Влияние Арнасай-Айдаркульского водного бассейна на эколого-мелиоративное состояние почвенного покрова, разработка и внедрение мероприятий для улучшения их плодородия”. (2000-2003). Илмий раҳбар-проф. Абдуллаев С.
  • Coordination of scientific activities towards elaboration of common strateqy for environmental protection and sustainable manaqement in the Syrdarya river basin, in Uzbekistan and Kazakhstan.  (2006). Халқаро лойиҳа, Польша, Германия, Ўзбекистон, Қозоғистон. Илмий раҳбар-доцент Аб-драхмонов Т.
  • ОТ-Ф4-055. “Ўзбекистон тупроқларининг минтақавийлик қонуниятлари, суғориладиган ерларнинг антрополитогенезиси, уларда структура ҳосил бўлиш механизми ва ифлосланиш тенденциялари”. (2008-2011). Илмий раҳбар-проф. Турсунов Л.Т.
  • ОТ-ФЗ-123. “Турли ўғит фонларида калийнинг потенциал ва яқин резервларидан фойдаланиш механизмларни ўрганиш”. (2008-2011). Илмий раҳбар-доц. Сидиқов С.
  • 7-005. “Чўл минтақаси тупроқларининг нефт ва нефт махсулотлари билан ифлосланиш ҳолати ва биологик тозалаш усулига асосланган рекультивация технологиясини ишлаб чиқиш”. (2009-2011). Илмий раҳбар- доцент Абдрахмонов Т.
  • А-7-007. “Сур тусли қўнғир ва тақирли тупроқларнинг мелиорациялаш орқали уларнинг хоссаларини яхшилашнинг агробиотехнологиялари”. (2009-2011).  Илмий раҳбар-проф. Турсунов Л.Т.
  • А-7-031 “Республика турли тупроқ-иқлим шароитларида мойли экинлардан маҳсулот олишнинг юқори самарадор агротехникасини ишлаб чиқиш”. (2009-2011). Илмий раҳбар-проф. Турсунов Л.Т.
  • А-7-009. Саноат чиқиндилари таркибидаги харакатчан мис, рух, қўрғошин, кадмий ва фтор билан ифлосланган Тошкент шаҳри тупроқларининг картосхемаларини тузиш. (2009-2011). Илмий раҳбар-проф. Турсунов Х.Х.
  • A7-ФҚ-1-65-821 “Ўзбекистоннинг чўл ва яримчўл яйловлари. Хўжаликлардан самарали фойдаланишнинг назарий ва технологик асосларини ишлаб чиқиш, илмий тадқиқотлар арсеналини ҳамда қишлоқ хўжалик имкониятларини таҳлил қилиш ва баҳолаш”. (2012-2014). Илмий раҳбар-проф Гафурова Л.А.
  • И-2012-30 “Қорақалпоғистон Республикаси шароитида қишлоқ хўжалик экинлари ва тупроқ унумдорлигини ошириш мақсадида янги микробиологик препаратлардан фойдаланиш технологияларини тадбиқ этиш”.  (2012-2013). Илмий раҳбар-проф Гафурова Л.А.
  • Erasmus Mundus дастурининг “Central Asia Student International Academic exchange with European Union – CASIA”  халқаро гранти бўйича  Европада бакалавр, магистр, аспирант, докторантларни тахсил  олиши ва профессор – ўқитувчиларни малака ошириши йўлга қўйилган.

 

Сатторов Жўрақул Сатторович

Академик,қишлоқ хўжалик фанлари доктори   

  • 1938 йилнинг 1 октябрида ҳизматчи оиласида туғилган.
  • 1957 йили олдинги Ўрта Осиё давлат Университети (САГУ), кейинги Тошкент Давлат университети (ТошДУ), ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети (ЎзМУ) Биология-тупроқшунослик факультетининг тупроқшунослик бўлимига ўқишга кирди. 
  • 1962 йил университетни имтиёзли диплом билан тамомлаб, факультет кенгаши қарори  билан аспирантурага киришга тавсия қилинди.
  • 1965 йилда Ашхабадда Фанлар академиясининг кенгашида номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди.
  • 1966 йилдан бошлаб агрокимё кафедрасида олдин кичик илмий ходим, кейин ассистент, катта ўқитувчи, доцент, профессор ва кафедра мудири лавозимларида ишлади. 
  • 1968-1983 ва 1987-1995 йилларда кафедрага узлуксиз раҳбарлик қилди.
  • 1982 йили  Москвада докторлик диссертациясини ёқлади.
  • 1984 йили агрокимё кафедраси профессори илмий унвони берилди.
  • 1987-1995йилларда Ўзбекистон Фанлар Академиясининг Тупроқшу-нослик ва агрокимё институти директори лавозимида  ишлади.
  • 1989 йили ЎзФА нинг мухбир аъзоси.
  • 1994 йили-ҳақиқий аъзоси қилиб сайланди. 
  • 1995 йили Нью-Йорк Фанлар Академиясига аъзо қилиб олинди.
  • 1995 йилнинг декабрида академик Ж.Сатторов А.Навоий номидаги Самарқанд Давлат университетига ректор қилиб тайинланди.
  • 2000 йилдан ҳозирга қадар Тупроқшунослик ва агрокимё илмий тадқиқот давлат институтида етакчи мутахассис бўлиб ишлаш билан бир вақтда ЎзМУ нинг Тупроқшунослик ва агрокимё кафедрасида профессор лавозимида ёш авлодга таълим-тарбия бериб келмоқда.
  • АҚШ, Мексика, Германия, Франция, Бельгия, Италия, Польша, Венгрия, Чехословакия, Болгария, Хитой, Малайзия, Миср Араб республикаси, Сурия, Исроил, МДҲ ва бошқа кўпгина чет мамлакатлар халқаро конференция, конгресс ва симпозиумларида қатнашиб, республика агрокимё фани ютуқларини маъруза ва рекламалар қилган.
  • ҳалқаро тупроқшунослар, Россия тупроқшунослари жамиятлари аъзоси, кўп йиллар Ўзбекистон тупроқшунослари ва агрохимиклари жамияти президенти, Ўзбекистон Фанлари Академияси қошида тупроқшунослик ва агрокимё муаммолари кенгаши раиси бўлиб хизмат қилган.
  • илм-фандаги хизматлари муносиб тақдирланиб, унга 1990 йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган қишлоқ  хўжалик ходими унвони берилган.

Турсунов Хамза Хамдамович  

қишлоқ хўжалик фанлари доктори,профессор  

  • 1938 йилнинг 9 ноябрида ҳизматчи оиласида туғилган.
  • 1957 – 1958 йй. Ўрта Чирчиқ тумани 1-МТС 10-бригада ҳисобчи ва ёқилғи билан таьминловчи.
  • 1958 – 1963 йй. Тошкент давлат университети биология-тупроқшунослик факультетининг талабаси.
  • 1963 – 1964 йй. Ўзбекистон Фанлар академияси генетика ва ўсим-ликлар физиологияси институти катта лаборанти, кичик илмий ходим.
  • 1964 –1966 йй. Ўрта Осиё тупроқшунослик институти тупроқ микро-элеминтлари лабораторияси кичик илмий  ходими.
  • 1966 –1969 йй. Москва давлат университети биология – тупроқшу-нослик факультети тупроқшунослик кафедраси аспиранти.
  • 1969 –1974 йй. Қишлоқ хўжалиги минстрлиги тупроқшунолик инсти-тути кичик ва катта илмий ходими.
  • 1974 –1977 йй. Ўзбекистон геология минстрлиги гидрогеолигя ва музҳандислик – геологияси институти катта илмий ходими.
  • 1977 - 1978 йй. Собиқ СССР қишлоқ хўжалиги минстрлигининг Ливия Араб Республикаси тупроқ ва экология экспедицияси кимё лабораторияси техник мудири.
  • 1978 –1985 йй. Ўзбекистон геология минстрлиги гидрогеология гидрогеолигя ва муҳандислик – геологияси институти катта илмий ходими.
  • 1985 –1987 йй. Тошкент Давлат университети биология–тупроқшунослик факультети катта илмий ходими
  • 1987 –1991 йй. Тошкент Давлат университети биология–тупроқшунослик факультети тупроқ физикаси ва мелиорация кафедраси катта ўқитувчиси.
  • 1991 –1993 йй. Тошкент Давлат университети биология–тупрқшунослик факультети тупроқ физикаси ва мелиорация кафедраси доценти.
  • 1993 – 2011йй. ЎзМУ биология–тупроқшунослик факультети тупроқшунослик кафедраси профессори.
  • 2011 йилдан ҳозиргача- ЎзМУ биология–тупроқшунослик факультети тупроқшунослик ва агрокимё кафедраси профессори.

Абдуллаев Саъдулла

қишлоқ хўжалик фанлари доктори,профессор  

  • 1950 йилнинг 3 августида ҳизматчи оиласида туғилган.
  • 1966-1971 йй-   -   ТошДУ талабаси.
  • 1971-1974 йй. -   ТошДУ аспиранти.
  • 1975-1978 йй. -   ТошДУ  тупроқшунослик  кафедраси ассистенти.
  • 1978-1980 йй. -  ТошДУ  тупроқшунослик  кафедрада катта ўқитувчи.
  • 1980-1983 йй. -   ТошДУ  тупроқшунослик  кафедра доценти.
  • 1983-1996 йй. -   ТошДУ  тупроқ физикаси ва мелиорацияси кафедраси доценти, сиртқи бўлими  декан муовини.
  • 1996-2001 йй. - ТошДУ (ЎзМУ)  агрокимё  кафедраси мудири.
  • 2001-2006 йй. - ТАИТДИ директории.
  • 2006-2011 йй - ЎзМУ  агрокимё  кафедраси мудири.
  • 2011й ҳозиргача- ЎзМУ Тупроқшунослик ва агрокимё  кафедраси профессори

Гафурова Лазизахон Акрамовна

биология фанларидоктори,профессор 

  • 1956 йилнинг 20 июлида зиёли оиласида туғилган.
  • 1973-1978йй.  -Тошкент Давлат аграр университети талабаси.
  • 1978-1978йй.-Тошкент Қишлоқ хўжалик институтининг катта лаборанти.
  • 1978-1981йй. -Тошкент Қишлоқ хўжалик институтининг катта илмий ходими.
  • 1981-1988йй.-Тошкент Қишлоқ хўжалик институти Тупроқшунослик кафедраси ассистенти.
  • 1988-1991йй. - Тошкент Қишлоқ хўжалик институти Тупроқшунослик кафедраси доценти.
  • 1991-1994йй. - Тошкент Давлат аграр университети Тупроқшунослик кафедраси доценти.
  • 1994-1995йй. - Тошкент Давлат аграр университети Тупроқшунослик кафедраси докторанти.
  • 1995-1996йй. - Тошкент Давлат аграр университети Тупроқшунослик кафедраси доценти.
  • 1996-2000йй. - Тошкент Давлат аграр университети Тупроқшунослик кафедраси мудири.
  • 2000-2004йй. - Тошкент Давлат аграр университети Илмий ишлар ва ахборот технологиялари бўйича проректори ва 2003 йил августдан 0.5 иш ҳажмида Тупроқшунослик кафедраси мудири вазифасини бажарувчиси.
  • 2004-2011йй.-Тошкент Давлат аграр университети Илмий тадқиқотлар бўйича проректори ва 0.5 иш ҳажмида Агрокимё ва тупроқшунослик кафедраси профессори.
  • 2011-х.в.-Мирзо Улугбек номли Узбекистон Миллий университети Тпрокшунослик ва агрокимё кафедраси профессори.
  • Халқаро (Интас, ФАО, Юнеско, Россия ФА) ва республика миқёсидаги илмий лойиҳалар раҳбари ва иштирокчиси.
  • АҚШ, Германия, Франция, Швейцария, Италия, МДҲ ва бошқа кўпгина чет мамлакатлар халқаро конференция, конгресс ва симпозиумларида қатнашиб, республика агрокимё фани ютуқларини маъруза ва рекламалар қилган.
  • 1998й.- Илм-фан соҳасидаги фаолият кўрсатган аёллар йўналиши бўйича “Энг фаол аёл” республика кўрик танловининг ғолибаси.
  • 1999й.- Ўзбекистон республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси фахрий унвони соҳиби.
  • 2001й. - ТошДАУ нинг “Энг яхши кафедра мудири”.
  • 2003й. - ТошДАУ нинг “Энг яхши профессори”.
  • Ўзбекистон тупроқшунослар жамиятининг вице-президенти, халқаро аграр соҳа олимлар уюшмаси аъзоси, Докучаев номли Россия тупроқшунослар жамиятининг аъзоси, Бутундунё тупроқшунослар жамиятининг аъзоси

Сидиқов Саиджон

қишлоқ хўжалик фанлари номзоди, доцент  

  • 1957 йилнинг 15 июнида ҳизматчи оиласида туғилган.
  • 1972-1974йй.  - Хасанбой жамоа хўжалигида ёрдамчи ишчи.
  • 1974-1979йй. - Тошкент Давлат Университети Биология-тупроқшунослик факультети талабаси.
  • 1979-1981йй. - Ўзбекистон Фанлар Академияси Тупроқшунослик ва агрокимё институти катта лаборанти.
  • 1981-1990йй. - Ўзбекистон Фанлар Академияси Тупроқшунослик ва агрокимё институти илмий ходим.
  • 1990-1993йй. - Тошкент Давлат Университети катта ўқитувчи.
  • 1993-1996йй.- Тошкент Давлат Университети Агрокимё кафедраси до-цент вазифасини бажарувчи.
  • 1996-2006йй.- Биология-тупроқшунослик факультети декан муовини.
  • 1996-2011йй.- Ўзбекистон Миллий Университети Агрокимё кафедраси доценти.
  • 2011 йилдан ҳозирги кунгача Ўзбекистон Миллий Университети Тупроқшунослик ва агрокимё кафедраси доценти.

 

 

Фахрутдинова Машкура Фазлиддиновна

биология фанлари номзоди,доцент

  • 1959 йилнинг 31 майида зиёли оиласида туғилган.
  • 1981–1982йй. - Тошкент давлат университети биология- тупроқшунослик факультети  лаборанти.
  • 1982–1986йй. -Тошккент давлат университети биология тупроқшунослик факультети кичик илмий ходими.
  • 1988–1989йй. Тошкент давлат университети биология-тупроқшунослик факультети катта  илмий ходими.
  • 1989–1989йй. Тошкент давлат университети биология-тупроқшунослик факультети тупроқшунослик кафедраси катта лаборанти.
  • 1989–2000йй. Тошкент давлат университети биология-тупроқшунослик факультети тупроқшунослик кафедраси  ассистенти.
  • 2000–2004йй. Ўзбекистон Миллий университети биология-тупроқшунослик факультети тупроқшунослик кафедраси катта ўқитувчиси.
  • 2005–2008йй. Ўзбекистон Миллий университети биология-тупроқшунослик факультети тупроқшунослик кафедраси доцент вазифасини бажарувчиси.
  • 2008-2011йй. Ўзбекистон Миллий университети биология-тупроқшунослик факультети тупроқшунослик кафедраси мудири.
  • 2011 йилдан ҳозиргача- ЎзМУ биология–тупроқшунослик факультети тупроқшунослик ва агрокимё кафедраси доценти. 

Жабборов Зафаржон Абдукаримович 

биология фанлари номзоди,доцент                        

  • 1980 йилнинг 18 апрелида ҳизмати оиласида туғилган.
  • 1998-2002йй-Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети талабаси.
  • 2002-2004йй-Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети магистри.
  • 2005-2006йй-Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети муҳандиси.
  • 2006-2008йй-Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети аспиранти.
  • 2008-2010йй-Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ўқитувчиси.
  • 2010-2011йй-Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети катта  ўқитувчиси.
  • 2011йилдан х.к.-Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети биология-тупроқшунослик факультети ўқув ишлари бўйича декан муовини.